Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни сотувга чиқаради
Хитойнинг Xiaomi компанияси дунёдаги серияли ишлаб чиқарилувчи илк шаффоф телевизор - Xiaomi Mi TV LUX OLED Transparent Edition’ни тақдим қилди. Телевизор 55 дюймли дисплейга эга бўлиб, нархи 7,2 минг долларни ташкил қилади.
Дисплей қалинлиги бор-йўғи 5,7 ммни ташкил қилади. Телевизорда процессор сифатида Xiaomi учун махсус тайёрланган MediaTek 9650 ўрнатилган.
Янги телевизорда TOLED-дисплейлар технологияси қўлланган. Бундай экранларда шаффоф компонентлар қўлланиб, диодларга орқадан ёруғланиш талаб этилмайди. Шу сабабли телевизордаги тасвир гўёки ҳавода сузаётгандек кўринади.
Телевизор Always On Display функциясига эга бўлиб, унинг эвазига зарур ахборот экранда телевизор ўчиқ ҳолатда бўлганда ҳам акс этади.
Таъкидланишича, ушбу қурилма расман дунёдаги илк шаффоф телевизор ҳисобланмайди, чунки аввалроқ Panasonic, LG ва Samsung бундай телевизор концептларини тақдим қилган. Бироқ улар концептлигича қолиб кетган. Xiaomi’нинг янги телевизорини эса истаган одам сотиб олиши мумкин. У Хитойда 16 августдан сотувга чиқарилади.скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Опрос
Saytimiz sizga yoqdimi?