Биринчи таассурот бутун умрга сақланиб қолади, деган гапни эшитгансиз, тўғрими? Томошабин актёр ёки хонанданинг саҳна чиқишини кўрганида, у ҳақида хулоса чиқариб бўлади. Гапни нега бу тариқа бошлаганимизга қизиқаяпсизми? Чунки бугун актёр, Аҳмад ТЕМУРОВ билан учрашдик. КЕЛГУСИДА ХОНАНДА БЎЛАМАН...
Болалигим бобом ва бувим билан ўтган. Раҳматли бобом, Ўзбекистон санъат арбоби Темур Маҳмудов қаерга бормасин мени ўзи билан олиб кетарди. Санъатга бўлган қизиқишим ўша даврлардан бошланган. Турли тадбир, маърифий-маданий кечаларда бирга юрардик. Глиэр номидаги махсус академик лицейининг анаънавий ижрочилик йўналишида таҳсил олишимда ҳам кўп ёрдам берган. Телевизордаги ҳар бир чиқишимни кўриб, хурсанд бўлишлари кўз олдимда. Дадам ва амаким санъат йўлини танламашмаган, лекин мен касб давомчисига айланганим боис қўллаб-қувватлаб, руҳлантириб туришарди. Саҳнадаги чиқишларимга бобом мухлис сифатида ҳам баҳо берар эди. Саҳнада бақириб гапирсам «Болам, сен залдагиларга бақирма. Пастроқ товушда, сўзларингга керакли урғу берган ҳолда гапир. Ана шунда фикринг томошабинларга тезроқ етиб боради» деганди. Ҳар сафар саҳнага чиқишимдан олдин бобомнинг ана шу ўгитларини ёдга оламан. У киши хонанда бўлишимни жуда истарди. Насиб қилса, бу орзуларини ҳам амалга ошираман.
БАҲОР БУ – СЕВГИ...
Баҳор менинг энг севимли фаслларимдан бири. У келиши билан нафақат табиат, балки инсонлар ҳам, айниқса, қизлар ўзгара бошлашади. Шахсан мен учун кўклам муҳаббат фасли! Гапни севги мавзусига бурганимдан ҳойнахой кўнгил қўйгани бормикан деб ўйлаяпсизми? Аниқлик киритиб ўтай, бўйдоқман, севган қизим ҳам йўқ. Аммо қалбим маликасини излаяпман... (кулади).
МЕНГА «ТЕМИР ХОТИН» КЕРАК!
Оилада тўнғич фарзандман. Уйдагилар уйланиш ҳақида кўп гапиришади. Фикримча, бунга ҳали вақт бор. Чунки оила қуриш учун авваламбор инсон ўзи тайёр бўлиши керак! Насиб қилса, шу ёки кейинги йил уйланиш ниятим бор. Бўлажак турмуш ўртоғимни тасаввур қилганимда уни худди «Темир хотин»дек кўраман. Маҳаллада улғайганим боис ҳовли ишларига фақат «Темир хотин»гина чидаши мумкин деяпман-да. Чаққон, ҳушмуомила ва донолиги билан бувим ва ота-онамнинг кўнглини олиши, қолаверса жуда чиройли бўлишини ҳохлайман.
Келин танлашни ойимдан ҳам кўра кўпроқ бувимга ишонаман. Дидимиз деярли бир ҳил. Бундан ташқари, бу ишда улар каби профессионал инсон бўлмаса керак. Ҳатто, маҳалладагилар ҳам жуда кўп маслаҳат олишади.
Автор :gubernator851 Просмотров:1629 комментариев : 0
0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Опрос
Ayol xonandalardan qaysilari yoqadi?