Смартфонлар ҳаётимизни, одатларимизни, қулайликлар борасидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборди. Интернет, қўнғироқлар, камера, овозли бошқариш ва бошқа кўп дастёрлар битта шу қурилмага сиғдирилган. Энди эса, олимлар смартфон инсонларни қай даражада ўзгартириб юборганини ўрганиш пойида бўлишмоқда.
Смартфонлар эсдаликларимизни сақлашга ўргатди
Замонавий смартфон камералари профессиональ фотоаппаратлар билан бемалол беллашадиган бўлди. Аъло сифатли картинкалар, олинган суратни жойида тозалаш, таҳрир қилиш имконияти, эълон қилиш қулайлиги — смартфонларнинг асосий устунлигига айланди. Энди шунчаки, яхши сурат олиш учун ўзимиз билан бесунақай фотоаппаратни олиб юрмаймиз.
Смартфон орқали олинган сифатли расм муҳим лаҳзаларимиздан хотира бўлиб қолади
Телефон ҳар доим қўлимизда — исталган вақтда расмга олиш имкнияти бор. Гаджет хотирасидаги минглаб фотосуратлар ва видеоёзувлар қувончли дамларимиз, муҳим саналаримиз ва яқин кишиларимиз билан учрашувларимиз ҳақида ўзига хос қўлёзма бўлиб қолди. Аввалгидек катта-катта албомлар урфдан чиқиб улгурди. Саёҳатларингиз ёки байрамларингиз ҳақида онлайн режимида ҳам ҳикоя қилиб беришингиз мумкин. Хуллас смартфон ҳақиқий ҳаётингизни аксига айланяпти.
Буларга яна қўшимча равишда гаджет жуда зўр суратлар олиш учун ёрдамчи ҳам. LG G7 ThinQ смартфони, онгли функцияларга эга бўлиб, Vision AI технологияси орқали ишлайди ва объектни ўзи аниқлайди ҳамда янада қулайроқ суратга олиш режимини таклиф этади. Фоткаетми, чизкейкми ва ёки кофеми? «Таом» режимини қўшишингиз мумкин, чиройли гуллар билан бойитишингиз мумкин ва аниқликни янада оширишингиз мумкин. Ижтимоий тармоққа ажойиб манзара – мовий осмонни жойлашингиз мумкин? Смартфон HDR ва мовий ранг коррекциясига эга.
Селфи ташқи кўринишингизни баҳолашнинг янгича усулига айланди. Шунчаки ойнага қарашнинг ўзи энди камлик қилади, энди макияжингизни ёки соч турмагингизни камера орқали баҳолай оласиз: фотогенлик — инсоннинг янги тавсифига айланди. Бундан атиги 20 йилча бурун смартфонлар алоқа сифати бўйича ўзаро мусобақалашарди, эндиэса камералари сифати билан мусобақалашмоқда. Агар профессиональ бўлмасанг, фотоаппарат сотиб олиш бундан буён маънисиз ишга айланишини ким ҳам ҳаёлига келтирибди, дейсиз. Энди, камера ёрдамида иш билан боғлиқ масалаларни ҳал этасиз, тақдимотларни, товарларни, объектлар ва шартномаларни сақлаб қўясиз.
Смартфонлар бизни сифатли картиналарга ўргатди
Замонавий смартфонлар экрани бизни сифатли тасвирларга ўргатди. Бугунги кунда юқори форматда фото ва видеолар билан ишлаш, уни қайта кўриш, телефон дисплейи билан ҳужжатларни ўрганиш осон. Кўзимиз экрандаги ёзувларни ҳатто қоронғуда ҳам ўқий олади, чунки дисплейнинг ҳароратини ва ёруғлигини осон тўғрилаш мумкин. Шу нуқтаи–назардан олиб қараганда, смартфон муҳим масалаларни ҳал этишнинг осон воситасига айланди.
Чипта буюриш, интернетда маълумот қидириш, китоб мутоала қилиш ва бошқа кўплаб юмушлар битта қурилмада исталган лаҳзада бажарилади.
Смартфон эгаси сифатли расмни маъқул кўради ва бу эҳтиёжини қондирадиган ресурсга мурожаат қилади. Шу сабабли, фойдаланувчи сифатли видеони, юқори аниқлик билан олинган фотосуратни ва қулай форматдаги китобни қидиради.
LG G7 ThinQ’нинг юқори ёруғликга эга дисплейи қурилмани тўғри қуёш нури остида ҳам фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, бу ерда ранг узатиш, турли контент кўринишига мослашади, Бу жуда қулай бўлиб, кўз нурларингизни бекорга қадашдан сақлайди.
Смартфонлар одамларни эҳтиёткорликка ўргатди
Смартфонлар одамларни анча эҳтиёткор қилиб қўйди. Нозик дисплей, тушиб кетганда тез синади, кейин уни алмаштириш учун кўп вақт ва пул керак бўлади. Телефонини эҳтиёт қилиш ҳисси одамларга уларни ғилофларда олиб юришга мажбур қилмоқда, бу эса қурилмаларнинг дезайнини сезиларли равишда ўзгартирди.
2018 йилда чиқаётган аксарият қиммат смартфонларнинг корпуси тирналишларга қарши Gorilla Glass 5 ойнаси билан ҳимояланган. LG компанияси эса бу борада янада узоққа кетишди. Улар LG G7 ThinQ’ни мустаҳкамлашнинг ҳарбий стандарти бўлмиш MIL-STD 810G бўйича синовдан ўтказди. Энди корпусининг мустаҳкамлиги рақибларидан анча юқори. Сувдан ва чангдан ҳимояланишнинг замонавий IP68 сертификати ҳам бор. Ҳимояланишнинг ушбу босқичи, қурилмани ўқ ўтмайдиган ва бир ярим метр чуқурликда ярим соатгача сув остида тура олишини таъминлайди.
Сув ўтказмайдиган смартфонларнинг эгалари янги ғалати одатларини ўзлаштирмоқдалар, яъни телефони билан ҳаммомда чумиладилар. Ғилофдан қутилгани ва алоқада қолган ҳолда ванна қабул қилиш имконияти, бу бизга флагманлар тақдим этаётган янги воқеликдир.
Смартфонлар бизга исталган жойда, исталган вақтда мусиқа эшитиш имкониятини берди
Смартфонлар бизни радиоприёмниклардан, магнитофонлардан ва плеерлардан воз кечишимизга мажбур қилди. Бундан буён, йўлдами ёки бошқа жойдами севган гуруҳингиз ижросида қўшиқ эшитиш, ёки мусиқий кечалар уюштириш учун битта телефоннинг ўзи кифоя қилади. Чунки замонавий сервислар чексиз миқдорда видеоклиплар кўриш, эшитиш имконини берди ва амалда бутун бошли мусиқа альбомлари, аудиокитоблар ва тармоқларни битта қурилмада олиб юришингиз мумкин.
Мусиқани қулоқчинларда эшитиш сифати профессиональ техникаларда эшитиш сифати билан билан бемалол тенглашиши мумкин.
Энди ҳаммамиз учун исталган вақтда яхши овоз, яхши мусиқа эшитиш имконият бор. Кейинги вақтларда плеерлар савдоси тушиб бораётгани ҳам ҳозир ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Қурилмага динамикни улашингиз мумкин, ундан акустик тизим сифатида уйда ҳам, дачада ҳам, йўлда ҳам, табиат қўйнида ҳам фойдаланишингиз мумкин. Тезкорлик, ёнда олиб юриш имконияти смартфоннинг яна бир имконияти саналади.
Ишлаб чиқарувчилар мусиқани телефоннинг энг устун тарафи қилиб ясашмоқда, фойдаланувчиларга энди кўтариб юрадиган колонка ҳам керак эмас. Вариантлар турлича, бир компания динамикнинг кучини оширса, бошқаси яна бир динамикни қўшади. LG G7 ThinQ’да корпусдан мусиқа оҳангини узатиш учун резонатор сифатида фойдаланилмоқда. Масалан, темир қапқоқ (ёки коробка) овоз кучайтиргич, овоз ўтказгич вазифасини ўтамоқда. Шунга яраша мусиқа кенг қамровли ва баландроқ бўлмоқда.
Смартфонлар бизнинг шахсий ёрдамчимизга айланди
Гаджетларни овоз ёрдамида бошқариш инсониятнинг азалий истаги бўлиб келаётганди. Чунки бу, қўлни банд қилмай, бошқа ишларга чалғитмайди. Яна бир аҳамиятли томони, шахсий ёрдамчингизга буйруқ бериш ўзингизга ҳам ёқимли ва қулай бўлса керак.
Замонавий қурилмалар ўз соҳибининг кўплаб муаммоларини ҳал қила олади.
Суҳбатни беш метрдан билиб олиш хусусияти билан, LG G7 ThinQ атрофдаги шовқинлардан ўзига керакли маълумотни ажратиб олиш қобилиятига эга, шунингдек, керакли рақамни теради, мусиқани қўя олади. Шу билан бирга, сунъий интеллект матнни идентификация қила олади, сўровга кўра галереядан керакли расмни қидира олади, объектлар ҳақида маълумотлар тўплайди ҳамда воқеалар тақвимини юритади. Энди бемалол рақамли ёрдамчингизга суянишингиз ва турли вазифаларни унга ишониб топширишингиз мумкин. Машина ҳайдаган чоғда, уйни йиғиштираётган чоғда, ёки ишлаётган чоғингизда хабарга жавоб беришингиз, ҳафталик режангизни тузиш, ҳатто васиятингиз матнини айтиб ёздирсангиз ҳам бўлади.
Ҳа, барча функцияга эга бўлган смартфонлар ҳаётимизга кириб келганига қандайдир ўн йилча вақт ўтди, бироқ уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмайдиган даражада уларга ўрганиб улгурдик. Шунга қарамай, қурилмалар бундан кейин ҳам такомиллашиб боришдан тўхтагани йўқ, демак олам билан бизнинг муносабатларимиз келгусида ҳам ўзгараверади. Manba: www.terabayt.uzскачать dle 10.5фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Опрос
Erkak xonandalardan qaysilari yoqadi?