Samsung ўзининг энг қиммат смартфонини тақдим этди
Samsung компанияси янги букланувчи смартфонини тақдим этди. Смартфон нархи 3 минг долларни ташкил қилиб, Хитой бозори учун чиқарилган. У кўринишидан ўртасидан букланувчи Galaxy Z Fold2 смартфонига ўхшайди, бироқ ундан фарқли томонлари бор.
Биринчидан, қурилма номида компаниянинг барча смартфонлари, ақлли соатлари ва бошқа қурилмалари учун хос бўлган Galaxy сўзи йўқ: у Samsung W21 5G деб аталади. Иккинчидан, SIM-карталар учун иккита алоҳида слотга эга.
Янги қурилма Galaxy Z Fold2’дан бўйига бироз узунроқ чиққан. Смартфоннинг букланувчи дисплейи Dynamic AMOLED 2X’нинг ўлчами 7,6 дюймни ташкил қилиб, у ичкарига букланади. Ташқи Super AMOLED экранининг ўлчами эса 6,23-дюймга тенг. Смартфон Snapdragon 856+ процессори, 12 Гб тезкор ва 512 Гб доимий хотира, симли тез (25 Вт) ва симсиз (11 Вт) қувватлашни қўллаб-қувватловчи 4500 мА-соат сиғимга эга аккумулятор билан жиҳозланган.
Хитойда қурилманинг нархи 19999 юанни (3 минг доллар) ташкил қилади ва 20 ноябрдан сотувга чиқарилади.скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Опрос
Ayol xonandalardan qaysilari yoqadi?