Хитойнинг Huawei Technologies Co компанияси Honor бренди остида қурилмалар ишлаб чиқарувчи бўлинмасини Shenzhen Zhixin New Information Technology Co компаниясига сотади. Келишувнинг молиявий шартлари ошкор қилинмаяпти. Huawei хабарида айтилишича, компаниянинг истеъмолчиларга мўлжалланган бизнеси "катта босим" остида қолган. Бу “мобил телефонлар ишлаб чиқариш учун зарур техник унсурларни олишнинг имкони йўқлиги” билан боғлиқ, дея қайд этади компания.
Доналд Трамп маъмурияти ўтган йили Huawei компаниясини АҚШ технологияларини олиш имконияти чекланган компаниялар рўйхатига киритганди. Бу йил эса чекловлар янада қатъийлаштирилиши оқибатида Huawei Америка технологияларидан фойдаланиш имконидан бутунлай маҳрум бўлди.
Қайд этилишича, Honor бренди омон қолиши учун уни сотишга қарор қилинган. Аммо Honor бошқа компанияга ўтганидан сўнг Америка технологияларини олиш имконига эга бўлиш-бўлмаслиги ноаниқ, деб ёзади Bloomberg.скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Опрос
Вы откуда?