• Наши Правила
  • Контакты
  • Статистика
  • Регистрация
  • Вход в аккаунт

Beruniy.Net

  • В начало
  • Новости
    • Новости Узбекистана
    • Новости Шоу-Бизнеса
    • Новости Технологий
    • Новости Мира
  • Музыка
    • Берунийская Музыки
    • Узбекская Музыки
    • Зарубежная Музыки
  • Клипы
    • Берунийские Клипы
    • Узбекские Клипы
    • Зарубежные Клипы
  • Концерты
  • Фотогалерея
    • Shou-Biznes
    • Обои
  • Футбол
    • Новости Футбола
    • Футбол Видео
  • Мобильная Версия

Beruniy.Net » Новости » Новости Технологий » «Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести

«Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести  

Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони

«Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести

HMD компанияси ўзининг Nokia G21 смартфонини намойиш этди. Янги смартфон аввалги G20 моделидан экрани билан фарқ қилади – у 90 Гцли диагонали 6,5 дюйм бўлган HD+ дисплей билан жиҳозланган. Смартфоннинг олд камераси 8 Мп.

Унга саккиз ядроли Nokia G21 процессори ўрнатилган. Смартфон 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага эга.

G21 Android 11 операцион тизимида ишлайди, аммо тез вақт ичида 12-версиягача янгиланишига ваъда берилмоқда.

Смартфонга учта - 50 Мп бўлган битта асосий ва 2 Мп бўлган иккита камера ўрнатилган.

Аккумулятор сиғими 5050 мАчни ташкил этади.

Янги Nokia G21 смартфонининг нархи 186 доллардан бошланади.

Қулаб тушган «учар такси»

«Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести

АҚШда учувчисиз ҳаракатланадиган Joby учар таксисининг синов моделларидан бири қулаб тушди. Беш ўринли электр аэротакси соатига 435 км тезликда ҳаракатланган.

Joby Aviation ўн йилдан ортиқ вақтдан буён аэротакси ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Шунингдек, Volocopter, eHang, Lilium ва Vertical Aerospace каби компаниялар ҳам аэротакси яратиш устида иш олиб бормоқда.

Аввалроқ, Словакиянинг Klein Vision компанияси учар автомобилда тарихдаги илк шаҳарлараро парвозни амалга оширганди. AirCar деб номланган машина Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасидаги 85 кмлик масофани 35 дақиқада учиб ўтган.

Космосга саёҳат қилиш чипталари

«Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести

Virgin Galactic Holdings Inc компанияси 16 феврал кунидан суборбитал парвозлар учун чипта сотишни бошлади. Компания жорий йил охирида космик туристлар парвозини бошлашни режалаштирган.

Биринчи босқичда орбитага минг киши парвоз қилиши кутилмоқда, сўнгра улар сони ошади.

Парвозлар Нью-Мексикодан амалга оширилади, ҳар бир парвоз давомийлиги 90 дақиқани ташкил этади.

Чипта 150 минг доллар миқдоридаги депозит билан биргаликда 450 минг долларга тушади.

iPhone 14 хотираси рекорд даражада кенгайтирилади

«Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести

2022 йилнинг кузида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 14 моделларининг оператив хотираси 8 гигабайтга кенгайтирилади. Бу ҳақда «MacRumors» Жанубий Кореянинг «Naver» блогига таяниб, хабар бермоқда. Инсайдернинг сўзларига кўра, iPhone 14 аллақачон оммавий ишлаб чиқариш учун тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max 6 ГБ оператив хотирага эга.

iPhone 14 тақдимоти сентябрь ёки октябрда бўлиши кутиляпти. Туркумдан тўрт модел: iPhone 14/14 Pro ва 6,7 дюймли iPhone 14 Max/14 Pro Max ўрин олади.

Оператив хотирасидан ташқари, iPhone 14 нинг барча моделларида ички хотира ҳам максимумга етказилиши мумкин: кичикларида — 512 ГБ дан 1 ТБ гача, катталарида — 2 ТБ гача.

«Ақлли» радарлар

«Ақлли» радарлар, қулаб тушган «учар такси», Nokia’нинг «чўнтакбоп» смартфони – ҳафта технологик дайжести

Туркиянинг "ÜÇ NOKTA" компанияси Наманган вилояти марказида 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида “ақлли радар системалари”нинг янги авлоди намойиш қилинган. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антирадар ускуналари иш бермаслиги, тизим йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши таъкидланган.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Автор :Yusufbek   Просмотров:447   комментариев : 0 
Нравится 0

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Назад

Похожие:

  • Samsung янги Galaxy Tab S8 планшетларини тақдим этди

    Samsung янги Galaxy Tab S8 планшетларини ...

  • Nokia янги бюджет смартфонини намойиш этди

    Nokia янги бюджет смартфонини намойиш этди ...

  • Samsung ўзининг энг қиммат смартфонини тақдим этди

    Samsung ўзининг энг қиммат смартфонини ...

  • Февралда кутилаётган смартфонлар, уларнинг жиҳатлари

    Февралда кутилаётган смартфонлар, уларнинг ...

Информация


Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

Топ Клипы

  •   Nilufar Usmonova - Lalixon  
  •   Shohruhxon - Ey yor  
  •   Faxriddin Qalqon - Qaytib kelma  
  •   Odilbek Abdullayev - Mandada yurak bor  

Топ Музыки

  •   Gulinur - Bono gal  
  •   Xamdam Sobirov-Vaziram  
  •   Rayhon-Aldandim  
  •   Munisa Rizayeva - Jonginam  
  •   Afruza feat Valixon Zaynobiddinov -   
  •   Otabek Isroilov - Sevib qoldim  
  •   Bahrom Alisherovich - Go'zzim qizdi  
  •   Islom Italyoshev - Ay-yoya  
  •   Xumora - Yoqadi manga  
  •   Jahongir Otajonov - Ko'zi qaro  


все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Reklama

Популярные Новости

    Опрос

    Вы откуда?


     
      © Beruniy.Net 2016-2021